Миср терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги 5-турда Конго терма жамоасидан устун келди (2:1).

Муҳаммад Салоҳнинг дубли жамоага йўлланмани тақдим этди. Айниқса Салоҳ 95-дақиқада киритган голи билан миллат қаҳрамонига айланди ва терма жамоасини Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 йўлланмасини нақд қилиб қўйишида бош ролни ўйнади.

Бу мисрликлар учун учинчи марта мундиал йўлланмасини қўлга киритилиши бўлди. Шунингдек терма жамоа сўнгги 28 йилда илк марта жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

Гуруҳда мисрликлар 5 учрашувда 12 очко тўплади. Кутилмаган натижа сифатида эса Гана терма жамоасининг йўлланмани қўлга кирита олмаганини кўрсатиб ўтиш мумкин.

ЖЧ-2018, саралаш босқичи. Африка
5-тур

Миср — Конго 2:1 (0:0)

Голлар: Салоҳ (63, 90+5, пенальти) — Бука (87).