2008 йилда Кристофер Мирасоло 12 ёшли қизни ўлдириш билан таҳдид қилиб, уни зўрлаган, натижада қиз ҳомиладор бўлиб, ўғил фарзандни дунёга келтирган. Ўшанда эркак бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди, бироқ у олти ойгина тутқунликда бўлди. Тўққиз йил ўтгач, Кристофер ўғлининг тарбиясида иштирок этишга қарор қилди ва суд унга болани биргаликда тарбиялаш ҳуқуқини берди. Detroit News шу ҳақида хабар берди.

Мудҳиш воқеа рўй берган кун қиз ўзининг 13 ёшли опаси ва уларнинг дўсти билан бирга боланинг катта ёшли таниши Кристофер билан учрашишган. Эркак болаларга машинада айланиб келишни таклиф қилган, улар Кристофер "Макдональдс"га олиб боради деб ўйлаб рози бўлишган. Бироқ бунинг ўрнига Кристофер уларнинг мобил телефонларини ташлаб юбориб, икки кун қариндошларининг ёнидаги бўм-бўш уйда сақлаган. Охир-оқибат у катта опани қўйиб юборган, қиз содир бўлган воқеа ҳақида бошқаларга сўзлаб берган.

Кристофер бир ойдан кейин қўлга олинган, бу вақтга келиб эса қизча ҳомиладор бўлган. Жабрланувчи болани қолдиришга қарор қилган. У ўқишни ташлаб, ишга жойлашишига тўғри келган. 

Мирасоло олти ойда, муддатидан аввал қўйиб юборилган, зеро у бемор онасини парвариш қилиши керак бўлган. Бироқ 2010 йилда уни бошқа бир худди шундай жиноят учун яна бир бор қамоқ жазосига ҳукм қилишган - бу сафар у 13-15 ёшлар атрофидаги ўсмирни зўрлаганди. 

Кристофернинг адвокати айтишича, унинг ҳимоясидаги шахс қандай қилиб 8 ёшли ўғлининг тарбиясида иштирок этиши ҳозирча ноаниқ, шу боис у ҳимояси остидаги шахснинг аввалги жиноятларини муҳокама қилишдан бош тортган. Зўравонлик қурбони бўлган қиз ва унинг адвокати суд қарорига нисбатан аппеляция беришган.