10 октябрь куни Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисининг кун тартиби ва ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.