Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ) 2018 йил охиригача кучга кириши учун зарур бўлган 50 та иштирокчини тўплаши мумкин. Бу фикр душанба куни БМТ бош қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида, бу йил Нобель тинчлик мукофотини олган ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампания (ICAN) вакиллари томонидан билдирилди.

«Биз оммавий қирғин қуролларини тақиқловчи бошқа битимларга 50 та ратификацияга эга бўлиш учун қанча вақт кетганини кўриб чиқдик. Менимча, бунга 1,5 дан 2 йилгача вақт сарфланган. Бизнинг мақсадимиз 2018 йилнинг охиригача 50 та ратификация билан таъминлашдир. Бироқ бу ташкилотга аъзо давлатларга боғлиқ», - деди ICAN ижрочи директори Беатрис Фин.

Унинг тан олишича, қуролсизланиш тарафдорлари ЯҚТШни қабул қилиш билан ядро қуролига эга давлатларни ўз арсеналларидан воз кечишга мажбурлай олишмайди. «Улар бу ўз манфаатларида эканлигини тушуниб амалга оширадилар. Биз бу келишув билан қуролсизланиш уларнинг манфаатларига мос келишини истаймиз», - деган Беатрис Фин. Унинг сўзларига кўра, ICAN’га Нобель мукофотининг берилиши жамоатчилик эътиборини ядровий қуролсизланиш муаммосига қаратади ва шартномани умумий қилишга ёрдам беради.