Америка Қўшма Штатларида ўқотар қурол билан боғлиқ яна бир қотиллик содир этилди. Бу сафар талаба полициячини отиб ташлади. 

KCBD телеканалининг хабар қилишича, АҚШнинг Техас технология университети талабаси полиция участкаси ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимига ўқ узган. 

Университет раҳбариятига кўра, 19 ёшли талаба Холлис Дэниэлс, унинг хонасида гиёҳванд модда топилганидан сўнг, полиция участкасига олиб келинган. Талаба бу ерда пистолетни олиб, полициячини отган. У воқеа жойида ҳалок бўлган. Шундан сўнг, жиноятчи яширинган. 

Университет атрофи ўраб олингани айтилмоқда.