Ифлос ҳаво йилига деярли 3,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, 2050 йилга бориб бу кўрсаткич икки баробарга кўпаяди. Хулосалар ҳавода материянинг қаттиқ заррачалари миқдори ҳисобидан келиб чиқади. Бу ерда рақам заррачанинг микронлардаги диаметрини билдиради. Бу заррачалар тутун ва чиқинди газлари таркибида бўлади. Улар организмда астма ва сурункали ўпка касалликлари каби узоқ давом этувчи муаммоларни келтириб чиқаради.

Афсуски, бугунга келиб ҳавонинг ифлосланиш даражаси дунё харитасидаги аксарият мамлакатлар ҳукуматларини у қадар ташвишга солмаяпти. Баъзи шаҳарларда ўртача умр кўрсаткичи йилдан-йилга қисқариб бормоқда, бироқ маҳаллий аҳолининг борадиган бошқа жойи йўқ. Don'tPanic "ҳаво аксилрейтинги" етакчилигида дунёнинг нафас олиш жуда оғир бўлган етти шаҳри ҳақидаги маълумот билан бўлишди.

 

Лакхнау, Ҳиндистон

Фото: Don't Panic

Шимолий Ҳиндистондаги Лакхнау шаҳри аксилрейтингни бошлаб беради. Бу ерда одамлар зарарли газлар ва завод чиқиндилари аралашмасига тўлган ҳаводан нафас олишади. Қонун томонидан деярли назорат қилинмайдиган кўп сонли транспорт воситалари эса муаммони янада чуқурлаштиради.

 

Хуррамобод, Эрон

Фото: Don't Panic

Эроннинг энг кўп аҳолига эга шаҳарларидан бири - Хуррамобод бутун мамлакатнинг қишлоқ хўжалик маркази ҳисобланади. Афтидан, экспертларнинг шаҳарни нафас олиш учун деярли яроқсиз деб топишига сабаб ҳам айнан шу сабаб бўлган. Бу шаҳарда ўлим даражаси мамлакат бўйлаб умумий ўртача кўрсаткичдан деярли 3,5 баробар юқори.

 

Равалпинди, Покистон

Фото: Don't Panic

Равалпинди - Покистон пойтахти Исломободнинг биродар шаҳри. Мунтазам жамоатчилик транспорти тизимининг йўқлиги ишлаб чиқариш коллапсига ва хусусий автомобиллар эксплуатациясига олиб келди. Натижада зарарли газлар миқдори ақл бовар қилмас даражада кўпайиб кетмоқда. Жорий йилнинг охирида мамлакат ҳукумати метрополитен қурилишини бошламоқчи, бу эса муаммо ечимида ёрдам бериши мумкин.

 

Райпур, Ҳиндистон

Фото: Don't Panic

Бу шаҳар Ҳиндистон марказида жойлашган: у бундан аввал рўйхатда келтирилган шаҳарларчалик катта эмас, лекин бу ердаги ҳавонинг ифлослик даражаси жуда юқори. Тадқиқотчилар бунинг сабабини шаҳардаги бир неча пўлат ва алюминий ишлаб чиқариш корхоналаридан кўришмоқда.

 

Гвалиор, Ҳиндистон

Фото: Don't Panic

Мазкур рўйхатда ҳинд шаҳарларининг кўплиги бу минтақада дам олишни хуш кўрувчи соғлом ҳордиқ тарафдорларини ташвишга солиши керак. Гвалиор шу қадар ифлосланганки, ҳатто маҳаллий аҳоли ҳам имкон қадар бу ердан қочишга уринмоқда. Мамлакат ҳукуматни вазиятни яхшилаш борасида ҳеч қандай қарор қабул қилмаяпти.

 

Патна, Ҳиндистон

Фото: Don't Panic

Патна - Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги катталиги бўйича иккинчи ўриндаги шаҳар. У мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалик марказларидан бири ҳисобланади. Электр энергиясидан норационал фойдаланиш, хусусий транспортнинг кўплиги ва периферияда ишлаб чиқаришнинг кўплиги Патна ҳавосини нафас олиш учун яроқсиз аҳволга келтирмоқда.

 

Пекин, Хитой

Фото: Don't Panic

Рўйхатни улуғвор Пекин тугаллайди. Бу сурат ўтган йилнинг февралида олинган - аксарият ҳолатларда бу ернинг ҳавоси айнан шундай бўлади.