Япония Ўзбекистонга 261 миллион иена миқдорида (2,3 миллион доллар) грант ажратди. Бу маблағлар Ўзбекистон давлат компаниялари ва вазирликлари учун мутахассислар етиштириб беришга йўналтирилади.

Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ваколатхонаси раҳбари Нобуаки Ито ҳамда Давлат Инвестициялар қўмитаси раиси Азим Ахмедхўжаев бугун Тошкентда шу ҳақидаги келишувни имзолашган.

Ўзбекистонлик мутахассислар JDS координацион лойиҳаси доирасида Япониянинг етакчи олийгоҳларида ўқитилади.

Ўзбекистонлик ёш давлат хизматчилари 1999 йилдан буён Японияда ўқитиб келинади. 17 йил ичида ушбу лойиҳа бўйича 309 нафар стипендиат ушбу дастур орқали Японияда ўқиб келган.