Аргентинанинг собиқ президенти Кристина Фернандес де Киршнер 1994 йилда Буэнос-Айресда яҳудий маданий марказ портлатилиши иши бўйича сўроққа чақирилди ва унга мамлакатни тарк этиш тақиқлаб қўйилди.

"Федерал судья Клаудио Бонадио 26 октябрга собиқ президент кўрсатмалар беришини белгилади", деб маълум қилинди суд доираларидаги манба.

Марказ портлатилишини тергов қилган аргентиналик прокурор Альберто Нисман Киршнер ва ўша вақтда ташқи ишлар вазири бўлган Эктор Тимерманни портлашга алоқадор деб ҳисобланган эронликларга "жазосизликни таъминлаш" мақсадида тил бириктиришда айблаган.

Кейинроқ Нисман ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Nacion нашри жандармерия ихтиёрида бўлган маълумотларга таяниб, Нисман дастлаб тахмин қилингандек ўз жонига қасд қилмагани, балки ўлдирилганини маълум қилган.