Атлантика океанида 9 октябрда янги "Офелия" тропик бўрони вужудга келди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, ҳозирча бўрон "Харви" ва охирги вақт кузатилган бошқа довуллар каби хавфга эга эмас.  

"Айни вақтдаги прогнозлар "Офелия" қуруқликка хавф туғдирмаслигини кўрсатмоқда", деб айтган метеоролог Жадсон Жонс.

АҚШнинг довуллардан огоҳлантириш миллий марказининг таъкидлашича, бўрон Азор оролларидан 1384 км узоқликда шаклланган. Дастлабки прогнозларга кўра, келаётган жума кунига "Офелия" секин-аста кучайиб, довулгача етиши мумкин.