Испаниянинг Барселона шаҳри мэри Ада Колау Каталониянинг Испаниядан мустақил бўлиш ғоясига қарши эканини маълум қилди. Бу ҳақда қиролликда чоп этиладиган El Pais нашри ёзмоқда.

«1 октябрь куни олинган натижалар мустақиллик эълон қилиш учун асос бўла олмайди», — деган шаҳар ҳокими.

Унинг сўзларига кўра, Каталонияда бўлаётган барча воқеалар «Испаниянинг демократияга ўтган лаҳзасидан бошлаб энг жиддий институтциявий инқироз ҳисобланади».