Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (ЕКПА) сешанба куни учинчи турда кўпчилик овоз билан кипрлик парламентарий Стелла Кириакидесни ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайлади.

Унинг учун 132 депутат овоз берган. Кириакидес Ассамблеяни 2018 йилнинг январига қадар раҳбарлик қилади, ўшанда Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси янги сиёсий гуруҳ орасидан раисни танлайди.

Стелла Кириакидес – 2016 йилнинг 20 июнидан Кипрнинг Ассамблеядаги делегацияси вакили. У Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг ижтимоий масалалар, соғлиқни сақлаш ва барқарор ривожланиш бўйича қўмитаси раисидир.