Исландия президенти Гудни Йоханссон ЖЧ-2018 саралаши доирасида Косовога қарши кечган ўйинни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюрди. Бу учрашув исландларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва терма жамоа ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатига чиқди. 

Қайд этилишича, давлат раҳбари ўйинни ВИП-ложада эмас, оддий мухлислар қаторида томоша қилган.

Йоханссон 2016 йил августида ўтказилган сайловларда мустақил номзод сифатида қатнашган ва ғалаба қозонганди.

Исландия терма жамоаси мундиалда иштирок этадиган аҳолиси энг кам давлат терма жамоаси сифатида жаҳон чемпионатлари тарихига кирди.