Хитойнинг Цзянсу вилоятидаги Шэ тоғи этагида, чуқурлиги 80 метр ва диаметри бир километр келадиган ташландиқ конлардан бирида 2018 йил май ойида 5 юлдузли меҳмонхона очилиши режалаштирилмоқда.  

Меҳмонхонанинг баландлиги 74 метрни ташкил қилади. Унинг анжуманлар зали, фойеси ва кўнгилочар марказ жойлашадиган 3 қавати ер сиртидан юқорида бўлади.

Кон тубида сунъий кўл яратилган бўлиб, унда насослар ёрдамида 5 метрлик чуқурликдаги сув сатҳи таъминланиб турилади. Кўл устида кон ёнбағрида меҳмонхонанинг яна 14 та қавати қурилади. Ҳар бир хона ўзининг томоша майдончасига эга бўлади.