Камида 10 киши Американинг Калифорния штатида содир бўлган кучли ўрмон ёнғинлари қурбони бўлди. Бу ҳақда The Los Angeles Times нашри ёзмоқда.

Сонома округи шерифининг сўзларига кўра, бу ерда 7 киши ҳалок бўлган. Напа округида 2 киши, Мендочино округида яна бир киши ҳаёт билан видолашган. 

Фото: Brian van der Brug / Los Angeles Times

Қайд этилишича, ёнғинлар 1,5 мингдан ортиқ уй ва саноат биноларининг кулинии кўкка совурган, кўплаб одамлар жабрланган ёки бедарак йўқолган. 

Фото: Brian van der Brug / Los Angeles Times

Бундан ташқари, 20 мингдан ортиқ инсон ўз уйларини тарк этган. 

Штат губернатори Жерри Браун Напа, Сонома, Юба, Мендосино, Невада, Оринж, Бьютт ва Лейк округларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Фото: Brian van der Brug / Los Angeles Times
Фото: Brian van der Brug / Los Angeles Times