Фарғона вилоятида ИИБ томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2017” тадбири давомида бир қанча гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда. 

Жумладан, Марғилон шаҳрида яшовчи асли касби косибчилик бўлган Карим Қодировнинг (исми-шарифи ўзгартирилган) яшаш хонадони ушбу тадбир давомида холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхонасидан 3 дона қопда соф оғирлиги 19 кг 890 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган. 

Ҳозирда К.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.