HMD Global жорий йилда Nokia 3, Nokia 5, Nokia 6 ва Nokia 8 смартфонларини ишлаб чиқарди. Гап-сўзларга кўра, фин компанияси янги Nokia 2, Nokia 7 ва Nokia 9 смартфонлари устида ишламоқда. Gizmochina'да компания 2018 йилнинг бошидаёқ янги қурилмаларни ишлаб чиқаришни бошлашига доир маълумот пайдо бўлди.

 

Nokia 2, Nokia 7 ва Nokia 9 ҳақида қандай маълумотлар бор?

Nokia 2 бошланғич даражали телефон сифатида таклиф этилади. Nokia 9 эса компаниянинг янги долзарб флагмани бўлади. Шунингдек тахминларга кўра, компания Nokia 7 номи остидаги бюджет қурилмани ишлаб чиқариш устида ҳам ишламоқда, ҳозирча унинг хусусиятларига доир маълумотлар йўқ.

Nokia 2 смартфони 5 дюймли HD-дисплей, Snapdragon 212 чипсети, 1 Гб оператив хотира, 16 Гб ички хотира ва 400 мАс сиғимли батареяга эга бўлида.

Фото: Baidu

Nokia 9, маълумотларга кўра, ҳошиясиз мослашувчан экран, Snapdragon 835 чипи ва икки асосий камера билан таъминланади. Унинг 6 Гб ва 8 Гб оператив хотирали моделлари тақдим этилади.

 

Қачон?

HMD Global билан ҳамкорлик қилувчи логистик компания вакилининг таъкидлашича, янги Nokia смартфонлари бу йил тақдим этилмайди. Инсайдер маълумотларига кўра, Nokia 2, Nokia 7 ва Nokia 9 смартфонлари 2018 йилнинг бошида намойиш этилади. У бу ҳақидаги тасдиқланган маълумотни ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. Nokia смартфонлари MWC 2018'да намойиш этилиши кутилмоқда, компаниянинг бундан аввалги янги қурилмалари  MWC 2017'да тақдим этилган.