Bonhams ким ошди савдо уйи атиги 99 дона ишлаб чиқилган Mercedes-Maybach G650 Landaulet йўлтанламасининг сўнгги нусхасини сотувга қўйди. Белгиялик ўз номини ошкор қилмаган харидор машинани 1,2 миллион еврога харид қилди. Йўлтанламаснинг асл қиймати 630 минг евро бўлгани эътиборга олинса, ким ошди савдосида унинг қиймати деярли 2 баравар ошганини англаш қийин эмас.
 
Хайрим ким ошди савдосининг энг қиммат буюми бўлган машина Mercedes-Benz G 500 4×42 негизида барпо этилган. У жуфт турбо V12 мотор билан жиҳозланган бўлиб, 630 от кучи билан таъминлайди. G 500 4×4² «ландо» моделидан, шунингдек портал ўқлари, барча дифференциалларни блоклаш ва 450 ммли йўл-кузов оралиғи ҳам ўзгаришсиз қолди. 

Mercedes-Maybach G650 Landaulet орқа ўриндиқларидаги йўловчилар ҳайдовчидан шиша тўсиқ билан ажратилган. Уларнинг ихтиёрида электрбошқарилувчи ва уқаловчи S-Class ўриндиғи, алоҳида мультимедиа тизими дисплейлари, иситиш ва совутиш имконини берувчи жом қўйгич, ноутбук учун алоҳида столча бор. Йўлтанламас салонига бузоқ териси ва углерод толасидан ясалган жиҳозлар билан ишлов берилган. 

Mercedes-Maybach G650 Landaulet кроссоверининг биринчи нусхаси 1,3 миллион еврога сотилган эди.