Украина президенти Пётр Порошенко Украина ташқи разведка хизмати раҳбари ўринбосари Павел Пашковскийни лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда президентнинг расмий сайтида хабар қилинмоқда

«Пашковский Павел Николаевич Украина ташқи разведка хизмати раиси ўринбосари лавозимидан озод этилсин», - дейилади фармонда. 

Пашковский 2014 йил мартида Украина президенти в.б. Александр Турчинов томонидан ушбу лавозимга тайинланган эди. 

Порошенко шу йилнинг сентябрь ойида 37 ёшли Егор Божкани Украина ташқи разведка хизмати раҳбари этиб тайинлаганди.