Ўзбекистонлик таниқли курашчи самбо бўйича жаҳон чемпиони Собир Қурбонов 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда спортчининг яқинлари Kun.Uz‘га маълум қилишган.

Собир Қурбонов 1975 йилда Беларусь пойтахти Минскда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида 74 кг.гача вазнда олтин, 1974 йилда Мадридда бўлиб ўтган Европа чемпионати кумуш медалини қўлга киритганди. Шунингдек Қурбонов Собиқ Иттифоқ чемпиони, Иттифоқ халқарлари спартакиадалари ғолиби бўлган.

Собир Қурбоновдан кейин унинг касбини ўғли Акобир Қурбонов давом эттирган. Акобир 1999 йилда илк марта ташкил этилган ўзбек кураши бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.