Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президентни Сочи халқаро аэропортида Россия расмий доиралари ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари кутиб олди. 

МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг асосий тадбирлари 11 октябрга мўлжалланган. Мажлис кун тартибига Ҳамдўстлик доирасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 га яқин масала киритилган. 

Президент Шавкат Мирзиёев Сочи шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ҳам ўтказади.