Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Москва вилоятидаги «Синдика» қурилиш бозоридаги ёнғиндан сўнг 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолган. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу хабарни текшириш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлинмаси билан боғланган.

2017 йил 10 октябрь Москва вақти билан соат 9.00да Россия томони юқорида қайд этилган ёнғинда Ўзбекистоннинг йўқолган ёки яраланган фуқаролари ҳақидаги маълумотга эга эмас.

Ушбу масала элчихона Консуллик бошқармасининг доимий назоратига олинган.