11 - 14 октябрь куни соат 10:00да Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"нинг 1-павильонида Тожикистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси матбуот хизматида хабар берилди.

Шунингдек ташриф доирасида 11 октябрь соат 14:00да "Ўзэкспомарказ"нинг 1-павильонида икки мамлакат компаниялари ва тадбиркорлари иштирокида Ўзбек-Тожик бизнес форумини ўтказиш режалаштирилган. 

Мазкур тадбирларни ўтказишдан мақсад - Ўзбекистон ва Тожикистон ишчи доиралари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш.