Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги халқаро аэропортда жойлашган «Sama Sama Hotel KL» меҳмонхонасида ўн иккинчи «KLIA Awards 2016» мукофотини топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Марказий Осиёда йўловчилар ташиш бўйича йилнинг энг яхши хорижий авиакомпанияси» йўналишида ғолиб деб топилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га МАК матбуот хизмати хабар берди.

Мукофот «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакилларига Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия аэропортлар Ассоциацияси бошқарувчи директори Датук Бадлишам Ғазалий томонидан топширилди. Унинг қайд этишича, Ўзбекитон миллий авиакомпанияси Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб KLIA халқаро аэропортига «орзулар лайнери» - Boeing 787 Dreamliner’да мунтазам парвозларни амалга оширди.

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

KLIA Awards мукофоти ҳар йили Малайзия аэропортлари маъмурияти — «Malaysia Airports Holding Berhad» томонидан топширилади.