Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида ўзбек-украин бизнес учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. «Интерфакс» хабарига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги самимий дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилиши режалаштирилган. 

Шунингдек, бизнес учрашувда ишлаб чиқариш саноати соҳасида ҳамкорлик, хусусан, чарм ва оёқ кийимларни тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама этилиши билдирилмоқда.

Киевда ўтказиладиган бизнес учрашувда Ўзбекистон делегацияси раҳбари сифатида «Ўзбекчармпойабзал» ассоциацияси раиси Ш.Шералиев иштирок этади.