Америкалик актёр кенжа Роберт Дауни "Темир одам" ролини ижро этгани эвазига бир неча йил ичида дунёнинг энг катта ҳақ олувчи актёрларидан бирига айланди. Унга "Ўргимчак одам" фильмининг янги қисмига тўланган гонорар инобатга олинса, уни эҳтимол дунёнинг энг катта ҳақ олувчи актёри деса бўлади. Роберт "Ўргимчак одам: Уйга қайтиш" фильмидаги 8 дақиқалик иштироки учун 15 млн доллар олди, яъни унинг экрандаги ҳар бир дақиқаси 1,8 млн доллар турган. 

Бошқа ким ҳам шундай кичик роль учун бундай катта гонорар олгани билан мақтана олади?

Таъкидлаш жоизки, яқинда экранларга чиққан ушбу фильм дунё прокатида 875 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди.