"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Нидерландия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди.      

33 ёшли футболчи бу ҳақда 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Швецияга қарши ўйиндан кейин маълум қилди. Нидерландия рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этганига ва Роббеннинг дублига қарамай, ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, Россияга бориш имкониятидан маҳрум бўлди. 

Роббен терма жамоадаги фаолиятини 2003 йилда бошлаган. У жамоа сафида 96 та ўйин ўтказиб, 37 та голга муаллифлик қилган.

Роббен Нидерландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Деннис Бергкамп билан 4-ўринни бўлишади.

Футболчи терма жамоа сафида 2004 йилги Европа ва 2014 йилги жаҳон чемпионати бронза медалларини, 2010 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.