Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин ўртасидаги Сочи шаҳрида ташкил этилган учрашув икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатлар янги босқичга чиққанини рамзий маънода исботлаб берди. Негаки, унда Владимир Путин томонидан икки давлат ўртасида келишилган шартномалар амалда яхши натижа берилаётгани, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми шу йилнинг 8 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсганини таъкидланган.

Россия ФАА Шарқшунослик институти катта илмий ходими Андрей Грозиннинг айтишича, 2016 йил охиридан бошлаб, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар турли соҳаларда ижобий томонга ўзгариб бормоқда.

«​Янги президент бошчилигидаги мамлакатга катта умидлар боғланмоқда. Гап бу ерда биринчи галда сиёсий демоктратия истиқболлари ҳақида эмас, сиёсий тизимни ислоҳ қилиш, яъни оддий инсонларнинг қадр-қимматини олиб борилаётган иқтисодий ва ижтимоиий ислоҳотлар билан ифодалашини тушуниш лозим»​, дейди у.

Грозиннинг таъкидлашича, рус тадбиркорлари Ўзбекистонда фаолият олиб бориши учун энг яхши палла яқинлашиб келмоқда. Мамлакатда хорижий сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бир нечта қонун ва қарорлар қабул қилинган бўлиб, амалда булар кафолатланиши ҳукумат томонидан таъминланади.

«Бу тадбиркорлар учун яхши ва қулай имконият демак. Мирзиёевнинг Москвага ташриф буюриши икки давлат раҳбарларининг 16-17 миллиард долларга тенг шартномалар тўпламини имзолаши билан тугаган эди. Сочидаги учрашув эса ана шу ҳамкорликнинг янги босқичга чиқишига ишора қилмоқда», деб фикрини якунлаган мутахассис.