Техас ва АҚШнинг жанубий штатларида "Харви" довули вақтида сув остида қолиши оқибатида яроқсиз ҳолга келган автомобилларни утиллаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Хьюстондаги Royal Purple Raceway автодроми ҳудудининг ўзида 30 мингга яқин бундай машина тўпланди. Таъкидланишича, бу ҳали бошланиши. 

Фото:bigpicture.ru
Фото:bigpicture.ru

Довул Техас ва бошқа штатларда юз минглаб автомобилларни яроқсиз ҳолга келтирди. Энди бу машиналар ё таъмирланади, ё утиллаштирилади. Улардан кўпини аукционларда сотиш мўлжалланмоқда.

Фото:bigpicture.ru

Сентябрь ўрталаридан Хьюстонда сув остида қолган машиналар Royal Purple Raceway автодроми автотураргоҳида йиғилмоқда. 160 гектарлик майдонда 30 мингга яқин машина тўпланган, уларнинг эгалари эса суғурта компанияларининг кўрилган зарар бўйича товон пули тўлаш бўйича қарорини кутмоқдалар.

Фото:bigpicture.ru

Бундай машиналардан камида уч марта кўпроқ йиғилиши тахмин қилинмоқда. Ҳаммаси бўлиб 500 мингдан кўпроқ машина яроқсиз ҳолга келган.

Фото:bigpicture.ru

Бу эса Шарқий Европага АҚШдан минилган машиналар "ёпирилишини" англатади. Улардан кўпи ҳойнаҳой бус-бутун бўлмайди – улар анча арзон туради, уларни тиклаб сотишдан мўмай пул ишлаб олиш мумкин. Шу билан бирга довул вақтида сув остида қолган янгигина машиналар ҳам олиб келиши мумкин. 

Интернетда фожиа вақтида шикастланган машиналар сақланаётган Royal Purple Raceway пойга мажмуасидан видео пайдо бўлди. Бу ердаги машиналарнинг умумий қиймати ўнлаб миллион долларга баҳоланмоқда.

Фото:bigpicture.ru

Бу ерда одатдаги оилавий минивенлар, седан, пикап ва кроссоверлар билан бирга жуда қиммат турувчи машиналарни ҳам учратиш мумкин.

Фото:bigpicture.ru

Улар орасида ҳақиқий "жавоҳирлар" – Ferrari 458 Scuderia ва 488 Spider спорткарлари, Ford GT купеси ва Mercedes Gelandewagen йўлтанламаслари ҳам бор.

Автомобиллар тақдири уларнинг қанчалик шикастланганига боғлиқ бўлади. Кам зарар кўрган машиналар эгаларига қайтарилади ёки аукциондан сотилади, қолганлари утиллаштирилади. "Харви" тарихга нафақат катта талофатлар етказгани ва кўплаб қурбонларга олиб келгани, балки ўзидан кейин рекорд даражада яроқсиз машиналарни қолдиргани билан ҳам тарихда қоладиган бўлди.