Орадан 20 йил ўтиб, Тошкентда Тожикистон маданият кунлари ташкил этилди. Тожикистон делегацияси таркибига 44 нафар санъат ва маданият вакиллари, жамоат арбоблари киритилган. Бу ҳақда Спутник Тожикистон хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистонда маданият кунлари ўтиши давомида тожик саноат ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилиши белгиланган. Мазкур кўргазмада 130дан ортиқ тожикистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини намойиш этиши режалаштирилган.