Ernst&Young компанияси давлатларнинг тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича жозибадорлиги индекси – "Renewable energy country attractiveness index" (RECAI) ҳисоботини чоп этди. Унга кўра бу борада Хитой етакчилик қилмоқда, АҚШ эса ўз ҳукуматининг ўзаро зид сиёсати сабабли 3-ўринни эгалламоқда.

АҚШ 1- ва 2-ўринларни RECAI’нинг аввалги ҳисоботи чиққан май ойидаёқ Хитой ва Ҳиндистонга бой берганди. Ваҳоланки АҚШ 2015 йилдан бери бу борада етакчиликни ўзида сақлаб келаётганди.

Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари индексда бир неча поғона юқорилашган. Халқаро молия корпорацияси Мисрда 500 МВт ли қуёш электростанцияларини қуриш учун 635 млн доллар инвестиция қилган. Саудия Арабистони эса 400 МВтли шамол фермасини ишга туширмоқда.

Жанубий Корея Шимолий Корея атрофидаги можаро сабабли минтақада беқарорлик ҳукм сураётганига қарамасдан, рўйхатда 4 поғонага кўтарилиб, 29-ўринни эгаллаган. 

Франция эса етакчи 5 давлат ортидан келмоқда. У мамлакат президенти Эммануэль Макрон фаол қўллаб-қувватлаётган янги лойиҳалар эвазига 6-ўринни эгаллади. 

2016 йилда бу бозор 30 млрд долларга баҳоланган. Шу сабабли Zion Market Research прогнозлари тўғри бўлса, унда нархлар деярли 2 баробарга ошади.