«КАМАЗ» заводи Ўзбекистондаги UzAuto Trailer компаниясига шасси етказиб бериши бўйича шартнома имзоланди. Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Татаристонга ташрифи давомида амалга ошди, деб хабар беради рус маҳаллий нашрлари.

Татаристондаги автозаводга ташриф буюрган меҳмонларга олд кабина қисмни йиғиш ва асосий конвейердаги иш жараёнлари кўрсатиб берилган. Шунингдек, «КАМАЗ» илмий марказидаги махсус майдончада техник воситаларнинг бир нечтасида тест-драйв синовлари ўтказилди.

Завод маъмуриятининг айтишича, етказиб берилиши назарда тутилган шассилар ва шартноманинг бошқа бандлари кейинроқ оммага таништирилади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикасидаги турли тармоқларда ишлатиладиган махсус техник воситаларга ўрнатилган ҳолда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.