Жанубий Кореянинг Kia Motors компанияси янги Rio X-Line кросс-хэтчбекининг суратларини намойиш қилди. Машина Россия автобозори учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Rio платформаси негизида ишлаб чиқилган ва ўзида хэтчбек ҳамда универсалга хос жиҳатларни мужассам этган. Унинг дизайни ҳам ўзига хос тарзда ишлаб чиқилган. Rio X-Line моделининг йўл ва кузов оралиғи 170 ммгача узайтирилган. 

Автомобиль Санкт Петербургдаги «Hyundai Motor Manufacturing Rus» заводида ишлаб чиқилади. Унга икки хил – Kappa оиласининг 1,4 л (100 от кучи) ёки Gamma оиласининг 1,6 л (123 от кучи) бензинли моторлари ўрнатилади.

Фото: Kia
Фото: Kia

Янги Rio X-Line, шуниндек, кундузги олд ва орқа диодли чироқлар билан жиҳозланади. Ўриндиқлари чрам билан қопланади. Баъзи тўпламларига орқани кўриш камералари ҳам киритилган. 

7дюймли дисплейли янги мультимедиа тизими таклиф этилади. Унда Android Auto ва Apple CarPlay ҳам бўлиши эътиборга молик. 

Kia Motors Rus маркетинг директори Валерий Таракановнинг қайд этишича, тадқиқотлар Россияда кросс-хэтчбек учун юқори талаб борлигини кўрсатган. Kia Rio X-Line 2017 йил ноябрь ойидан сотувга чиқарилади. 

Фото: Kia
Фото: Kia

Ҳозирча, Kia Rio X-Line нархи маълум қилингани йўқ.