Mail.Ru Group ходимлари Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон мактабларида IT бўйича дарслар ўтказади.

Асосий мақсадлар – мактаб ўқувчиларига ўз профессионал келажагини аниқлаштириб олишга ёрдам кўрсатиш, уларни сифатли таълим олишга рағбатлантириш, рақамли иқтисодиёт учун малакали кадрлар тайёрлаш. Акция 13 октябрь куни Россиянинг 34 минтақаси, шунингдек, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мўлжалланган.

«IT-билимлар Куни» акцияси доирасида Mail.Ru Group ходимлари ўзлари таълим олган ўқув муассасаларида IT-соҳанинг ҳозирги ҳамда келажакдаги ҳолатига бағишланган тақдимот дарсини ўтказишади. Ўқувчилар бугун меҳнат бозорида айнан қандай IT-мутахассисларга эҳтиёж борлиги, ҳамда 10-15 йилдан сўнг бу вазият қандай ўзгариши, ўзининг IT-бизнесини қандай яратиш ҳамда рақамли ҳаётга мослашиш учун технологиялар ҳақида нималарни билиш муҳимлиги борасида маълумот олишади.