Мексика шимолидаги Нуэво-Леон штатида жойлашган турмада иккита ўзаро қарама-қарши гуруҳ ўртасида чиққан можаро оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда El Universal нашри хабар бермоқда. Турма ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳукумат куч қўллашга мажбур бўлган. 

Нашр маълумотларига кўра, яна 8 киши жароҳат олган. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, тартибсизликларга маҳбуслар ўртасида чиққан мушлташув сабаб бўлган. Тартибсизликларни бостиришга юборилган кучлар кескин чоралар кўришга мажбур бўлган. Бунинг оқибатида ҳалок бўлган маҳбусларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Маълум қилинишича, маҳбуслар полиция кучларининг турмага кира олмаслиги учун ёнғин уюштиришган. Воқеа жойига федерал полиция кучлари ва ҳарбийлар тортилган.  

Воқеа жойидан олинган видеода полициячилар турма ҳудудига кириб боришлари  тасвирланган.