9 октябрда Мексиканинг Жанубий Қуйи Калифорния штатининг сайёҳлик туманларида 9 киши ўлдириб кетилди: 8 киши Ла-Пас шаҳрида, яна бир киши Лос-Кабос шаҳрида ўлдирилган.

Штат бош прокуратураси маълумотларига кўра, Ла-Пасда бир гуруҳ жиноятчилар уйлардан бирига бостириб кириб, у ерда 3 кишини ўлдирган. Яна 2 киши шаҳар жанубидаги кўприк остида отиб кетилган, 3 киши эса Франсиско Вилья ва Лос-Оливос туманларида ҳалок бўлган.

Лос-Кабосда эса бир киши ўз машинасини ҳайдаб кетаётганда отиб кетилган.

Ҳукуматнинг фикрича, зўравонликларнинг авж олиши наркотрафикка алоқадор жиноий гуруҳлар фаоллашганидан дарак бериши мумкин.