Петербургда Volkswagen Polo ҳайдовчиси Смольная соҳилбўйидаги реклама устунига бориб урилди. Бу ҳақда "ВК"даги "ДТП ва ЧП Петербург" гуруҳида гувоҳлар хабар беришди. Тиклаб бўлмас ҳолатга келган машинанинг ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинган. Бироқ, ўткинчилар салонда Ўзбекистон фуқароси номига расмийлаштирилган ҳужжатларни топишди.

"У такси ҳайдовчиси. Турмуш ўртоғим билан мени бир марта манзилга олиб борганди. Ўшанда у шунчаки ҳаракатланмади, балки учиб кетганди. Шунинг учун бу бизнинг сўнгги сафаримиз бўлиб туюлган", - дея ёзган Кристина исмли фойдаланувчи. 

"Шундай ЙТҲдан сўнг у қочиб кетганига ишонмайман. Суратларга кўра, афтидан, уни қутқарувчилар йўловчи эшигидан чиқариб олишган", - дея таъкидлайди Тигран.