АҚШнинг Жанубий Кореяга ўрнатилган ракеталарга қарши мудофаа тизимлари Россия ва Хитойга қарши. Россия ташқи ишлар вазирлигининг Шимолий Америка департаменти раҳбари Георгий Борисенко шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«Гап шундаки, бу воситалар Шимолий Кореяга агрессия қилинган тақдирда, унинг қарши зарба беришига ҳалақит бера олмайди. Корея ярим оролидаги чегара шундай ўтадики, Сеул қўшни давлатнинг узоққа зарба бера оладиган артиллерияси ҳаракат масофасида жойлашган. THAAD тизимлари эса бирорта артиллерия снарядини ҳам уриб тушира олмайди. Шундай экан, улр КХДРга қарши керак эмас», — деган Борисенко.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Хитой раҳбарияти вазиятни «жуда яхши англаб турибди».