Сербия бош вазирининг биринчи ўринбосари ва ТИВ раҳбари Ивица Дачич тантанали кечки овқат пайтида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга турк тилида қўшиқ куйлаб берди.

Дачичнинг куйлаётгани тасвирланган видео сешанба куни кечқурун ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди, шунингдек, Сербиядаги кўплаб ОАВ сайтларида эълон қилинди.

Кадрлардан кўриш мумкинки, бош вазир ўринбосари қўлига микрофон тутиб олган ҳолда Эрдўған рафиқаси Амина ва Сербия президенти Александр Вучич турмуш ўртоғи Тамара билан бирга ўтирган стол ёнида Osman Aga қўшиғини куйлаб берган. Давлатлар раҳбарлари, кечада қатнашаётган деярли барча вазирнинг чиқишини олқишлар билан кутиб олишди.

Бошқа бир видеода Дачич босниялик хонанда Холид Бешличнинг Болқон ярим оролида машҳур бўлган  «Миляцка» қўшиғини ижро этган. Шу билан бирга, Белград муфтийси Мустафо Юсуфспахич Дачичга чой пули беради, одамлар эса бунга қарсаклар билан жавоб қайтарган.

Эрдўған Сербияда икки кунлик ташриф билан бўлиб турибди. Туркия президенти шарафига уюштирилган тантанали қабулда Эрдўған ва Сербия раҳбари ўзаро совғалар алмашди. Вучич велосипед ва шахматларни олган бўлса, Эрдўғанга сербларнинг анъанавий гиламчаси "чилим" ҳадя этилди.