Фото: Lily Education

Нима бўлади? 

Интерфаол услубда ўтадиган семинар-тренингда қуйидаги мавзуларда амалий машғулотлар бўлиб ўтади:

"Бир муаммога қайта-қайта дуч келмаслик учун"

"Характерни ўзгартириш мумкин"

"Омад бор нарсами?"

"Касб танлашда иккиланяпсизми?"

"Дўстларим кўп бўлишини истайман"

"Нега ота-она ва устозларни хафа қилмаслик шарт?"

Машғулотларни ким олиб боради?

Семинар-тренинг машғулотларини "Lily Education" НТМ асосчиси, 25 йиллик педагогик тажрибага эга мураббий Нилуфар Ҳайдарова ўтказади. У узоқ йиллардан бери ўқувчи ёшларнинг психологияси ва руҳиятига қизиқиб, турли семинар-тренинглар ташкил этиб келган. 

Тренинг кимлар учун?

Семинар-тренингда 15-20 ёшда бўлган барча ўғил-қиз қатнашиши мумкин. Машғулотлар мутлақо бепул ва беғараз ташкил этилмоқда.

Қачон ва қаерда ўтказилади?

Мазкур психологик семинар-тренинг шанба, 14 октябрь куни соат 17:00да Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган  "Lily Education" НТМ​ ўқув биносида бўлиб ўтади. Аввалдан жойларни мувофиқлаштириш мақсадида, тренингда иштирок этишни истаган ёшлар шанба, 14 октябрь куни соат 12:00га қадар ​ўқув марказга ташриф буюриб рўйхатдан ўтиши сўралади. 

“Lily Education” ўқув маркази

Манзил: Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси, 144/1
Мўлжал: “Новза” метроси
Телефон: +998 71 278 77 72
Сайт: Lilyedu.uz
Инстаграм: http://instagram.com/lily_education
Email: info@lilyedu.uz​