МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев Украина юридик жиҳатдан Ҳамдўстлик аъзоси бўлиб қолаётган бўлса-да, ташкилотга аъзолик бадалини тўламаётганини айтди. Бу эса ташкилотнинг қолган аъзолари томондан ижобий қабул қилинмаяпти.

МДҲ таркибига Собиқ иттифоқининг 4 та давлатидан ташқари (Грузия ва Европа Иттифоқига кирган 3 та Болтиқбўйи давлати) 11 та давлати киради. 2014 йил февралда Киев МДҲда раислик қилишдан воз кечишини эълон қилган. Шу йил мартида Украина миллий хавфсизлиги ва мудофаа кенгашида Украина МДҲда иштирок этишдан воз кечишни режалаштираётгани маълум қилинган. Бироқ ўша вақтдан бери Украина томондан бу борада расмий ариза берилмаган.

"Бадаллар тўланмаяпти. Бу албатта, Ҳамдўстликнинг қолган давлатлари томондан ижобий қабул қилинмаяпти", деб айтган Лебедев журналистларга.