Россиянинг Владимир вилоятида автобуснинг темир йўл кесишмасида поезд билан тўқнашиб кетганидан сўнг, вилоят шифохоналарига оғир жароҳатланган тўрт киши олиб кетилди – икки нафар ёши катта ва икки ёш бола. Икки ёшдаги ўғил бола, шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, афсуски, ҳаётдан кўз юмди. Беш ёшдаги қизчанинг аҳволи учун барча ташвишда – унинг олган жароҳатлари ҳам жуда оғирдир.

Бироқ, Россия соғлиқни сақлаш департаментининг хабар беришича, унинг ҳолати Москва шаҳрига вертолётда олиб келиш имконини берди. Кеча, “Семязино” аэропортидан маҳаллий вақт билан соат 14:45да ФВВ вертолёти ҳавога кўтарилди ҳамда қизчани Россия пойтахтидаги Леонид Рошаль клиникасига олиб келган.

Владимирда поезд билан тўқнашган автобус ҳайдовчиси ҳибсга олинди

Санитар рейсни амалга оширган вертолёт замонавий асбоб-ускуналар ва махсус тиббий модул билан жиҳозланган бўлиб, у болага парвоз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берди.

Қизчанинг аҳволи жуда оғир сифатида баҳоланмоқда. Москвадаги шифохона мутахассислари унинг ҳаёти учун курашишмоқда.