Телебошловчи Андрей Малахов ўз телевизион компаниясига асос солди, деб ёзмоқда Малахов бош муҳаррири бўлган StarHit журнали.

Нашрнинг хабар беришича, компанияга "ТВ Хит" номи берилган ва унинг фаолияти телелойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлади.

Шунингдек, маълум бўлишича, Малаховнинг ТВ-компаниянинг устав капиталидаги улуши 50 фоиз бўлиб, қолган 50 фоизи продюсер ва медиаменежер Александр Митрошенковга тегишли.

Аввалроқ Малахов «Россия 1» каналида «Жонли эфир» дастурига бошловчилик қилишни бошлаганди, у бу каналга Биринчи каналда 25 йил ишлаганидан кейин ўтиб кетди.