Давлат божхона қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори чиқди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестиция блокига нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланди.

Мазкур қарор расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга кирди.

Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ваколатли орган - “Ўзбекнефтгаз” АЖ;

Инвесторлар - “Gas Project Development Central Asia AG” компанияси, “Altmax Holding Ltd” компанияси ва “Ўзнефтегазқазибчиқариш” АЖ, шунингдек уларнннг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;

МТБ - Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплексини қуриш, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида дастлабки қидирув ва уни ишлатиш билан бирга “Ўзбекистон мустакиллиги” инвестиция блокига нисбатан 2017 йил 5 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим;

нефть-газ маҳсулотн - нефть-газ операцияларини амалга ошириш жараёнида аниқланган, қазиб олинган, тайёрланган, қайта ишланган ва (ёки) сақланган ҳамда тегишли етказиш жойига технологик йўқотишларни айириб ташлаган ҳолда етказилган нефть, табиий газ, конденсат, бошқа углеводород маҳсулотлари ва йўлдош маҳсулотлар;

нефть-газ операциялари - шартнома майдони ва шартномадан ташқари майдон доирасида геология-қидирув ишлари билан боғлиқ бўлган лойиҳалаштириш, товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш, ер қаърини геологик ўрганиш, шу жумладан қидирув (баҳолаш) қудуқларини бурғилаш, саноат конлариии ободонлаштириш ва ишлатнш, қазиб чиқариш, барқарорлаштириш, тайёрлаш (шу жумладан табиий газни тайёрлаш), ажратиб олиш (шу жумладан, тайёр олтингугуртни олиш), қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, қайта ишлаш, шартнома майдонида қазиб олинган углеводородлар ва олтингугуртни етказиш жойига етказиб бсриш, шартнома майдонига нисбатан йўқ қилиш ва консервация қилиш операциялари бўйича фаолият, шунингдек мазкур операциялар билан бевосита боғлиқ бўлган ва МТБни бажариш доирасида ҳамда мақсадларида амалга ошириладиган бошқа фаолият;

Оператор - МТБда назарда тутилган ишларни бажаришни ташкил қилиш учун тузилган “Surhan Gas Chemical Operating Company" МЧЖ ХК;

пудратчи - Инвестор ва (ёки) Оператор билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (контракт) тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча, пудратчи билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар (контрактлар) тузилган иккиламчи пудратчиларни ҳам ўз ичига олади;

товарлар - Инвестор, Оператор, уларни МТБ бўйича нсфть-газ операцияларини бажариш учун жалб қилинган пудратчилари томонидан олиб кириладиган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлар, ускуналар, моддий-техник рссурслар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек эҳтиёт қисмлар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), нефть-газ операцияларини бажариш учун лойиҳа ва техник ҳужжатлар.