Астрономлар Ерга максимал яқин учиб ўтадиган 2012 ТС4 астероидини кузатишга интиқлик билан тайёрланмоқдалар. Коинот жисми сайёрамиз билан 12 октябрда яқинлашади. Астероид уни биноколларда кўрса бўладиган даражада анчагина йирикдир.

Астероид Антарктика ҳудуди устидан Тошкент вақти билан соат 10.42ларда учиб ўтади. Жисм Ердан бор-йўғи 44880 км наридан учиб ўтиши кутилмоқда. Коинот ўлчовларига кўра бу жуда кичик қийматдир. Таққослаш учун, Ердан Ойгача бўлган масофа 384403 км ни ташкил қилади, Ер экватори эса 40 минг км дан бироз кўпроқдир.

"12 октябрда Ер ёнидан 44 км узоқликда 2012 TC4 астероиди учиб ўтади. Бу масофа Ойгача бўлган масофанинг ўндан бир қисмидан сал кўпроқни ва баъзи алоқа йўлдошлари орбиталаридан сал баландроқни ташкил қилади", деб айтилган NASA агентлиги сайтида.

Таъкидланишича, астероиднинг диаметри турлича баҳолашларга кўра 15 метрдан 30 метргачани ташкил қилади. Аввалги марта астероид Ер ёнидан 2012 йилда учиб ўтган. У ўша вақтда сайёрамиз ёнидан 94800 км наридан учиб ўтганди. 

NASA’нинг таъкидлашича, олимлар прогнозларига кўра, фанга маълум бўлган бирорта астероид яқин 100 йил ичида Ер билан тўқнашмаслиги керак.