Италиянинг Gucci модалар уйи 2018 йилдан эътиборан мўйнадан тўлиқ воз кечишга қарор қилгани ҳақида эълон қилди. Буюк Британиянинг Guardian нашри шу ҳақда ёзмоқда.

Компания бош директори Марко Биззаррининг Лондон мода коллежида қилган нутқида айтишича, 2018 йилги баҳор/ёз мавсуми учун тўпламларда ҳайвонлар мўйналаридан тайёрланган либослар бўлмайди. Унинг қайд этишича, бу қарор "экологик жиҳатни компания бизнесининг ажралмас қисмига айлантириш мақсадига сўзсиз" содиқликни англатади.

Хабар қилинишича, либослар ва пойабзални тайёрлашда қўлланилмаган мўйналар хайрия ким ошди савдоларига қўйилади. Тушган пул ҳайвонларни ҳимоя қилиш фондлар ҳисобига ўтказилади.