Хитойда етти миллионга яқин қариялар учинчи ёш университетларида таълим олишмоқда. Синхуа агентлиги Хитой таълим вазирлиги маълумотларига асосланиб, ана шундай хабар тарқатди.  

ХХРда қария фуқаролар учун мўлжалланган учинчи ёш университетлари ва шунга ўхшаш бошқа ўқув даргоҳлари очилмоқда. ХХР Давлат кенгашининг 2016–2020 йилларда қарияларнинг таълим олишини ривожлантириш режасига кўра 2020 йилга бориб ҳар бир шаҳарда камида битта учинчи ёш университети очилиши керак.

Хитойда айни пайтда учинчи ёшдагилар учун 60 мингдан зиёд университет ва бошқа таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2016 йил сўнгига келиб, Хитойда 60 ёшдан ошган 230 миллион киши рўйхатга олинган. 2020 йилга бориб эса Хитой аҳолиси 1,42 миллиард кишига етиши кутилмоқда.