Жаҳон иқтисодиёти бошдан ўтказаётган айни пайтдаги бехавотир даврлар узоқ муддатли рисклар, чунончи G20 давлатларининг 135 триллион долларлик қарз юкини маскировка қилмоқда, деб огоҳлантирган Халқаро валюта жамғармаси. Бу ҳақда Financial Times нашри ёзган.

Нашрнинг эслатишича, жамғарма келгуси йилларда жаҳон иқтисодиётининг ўсишига доир ўз прогнозларини янгилаган. ХВЖдагиларнинг қайд этишларича, ижобий сифатли иқтисодий шароитлар турли рискларга нисбатан иштаҳа ҳосил қилади. Лекин бу омил 2008 йилги инқироздан сўнг марказий банкларнинг сиёсати билан янги умумбашарий инқироз учун асос тайёрламоқда.

«Гарчи вазият осойишта туюлса-да, қалтислик секин-аста ривожланмоқда ва эътиборсиз қолдирилмоқда. Бу умумбашарий иқтисодий тикланишнинг чайқалишига сабаб бўлиши мумкин», — деган ХВЖнинг молиявий барқарорлик бўйича назоратчиси Тобиас Адриан.

Унинг қўшимча қилишича, яхши даврлар ўзига бўлган молиявий ишончнинг ўсишига хизмат қилади ва бебилиска харажатларнинг тарқалишига яхши таъсир кўрсатади.

ХВЖнинг «Умумбашарий молиявий барқарорлик» деб аталувчи ҳисоботида агар ишлар шу йўналишда давом этадиган бўлса, жаҳон янги молиявий инқирозга дучор бўлиши, унинг натижасида акцияларнинг баҳоси 15 фоизга, ички нархлар 9 фоизга пасайиши, умумбашарий ЯИМ 1,7 фоизга қисқариши мумкин.

Бундай инқироз жаҳон 2008 йилда мубтало бўлган инқироздан уч баробар кучсизроқ бўлади. Лекин ХВЖнинг таъкидлашича, барибир кенг миқёс ва сезиларли даражада юз беради..

Эслатиб ўтамиз, ХВЖ ҳисоботида Ўзбекистонда валюта инфляцияси 2017 йил сўнгига қадар 13 фоизгача ўсиб боришини таъкидлаган. 2018 йил пул-кредит сиёсатида валюта инфляцияси 12,7 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда. Ўзбекистонда ЯИМ йиллик ўсиш даражаси 2017-2018 йиллардаги давр учун 6 фоиз бўлиши тахминланган.