Жанубий Америкада 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи якунлангандан кейин, Аргентина терма жамоаси хусусида антиқа ҳолат аниқланди: 2016 йил ноябридан бери бу терма жамоа голларининг муаллифи бир одам – Лионель Месси экан.

Аргентина охирги 6 та расмий учрашувда рақиблари дарвозасига 5 та гол киритган. Улардан 4 тасида Месси ўзини кўрсатган, яна битта гол автогол билан урилган. 2016 йил ноябрда Аргентина Колумбияни 3:0 ҳисобида мағлуб қилган. Ушбу ўйинда Мессидан ташқари, Анхель Ди Мария ва Лукас Пратто ҳам ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишган. 

Таъкидлаш жоизки, айнан Леонинг саралаш босқичининг сўнгги турида Эквадорга қарши учрашувда урган учта голи Аргентинани ЖЧ финал босқичига олиб чиқди. Аргентина учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, саралаш босқичини 3-ўрин билан якунлади.