Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги қарори билан Навоий вилояти Нурота туманининг “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасини реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек унинг ҳудудидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва реставрация қилиш ишларини амалга оширишга доир комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Тегишли давлат органлари ва ташкилотларига мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ топшириқлар берилди.

Ҳужжат 2017 йил 10 октябрдан кучга кирди.