Россия президенти Владимир Путин Эронга ташриф буюриб, уч томонлама учрашувларда иштирок этади. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги РФ президенти Юрий Ушаковга асосланган ҳолда хабар тарқатди.

«Сафар режалаштирилган. Уч томонлама учрашувлар ўтказилади — Россия, Эрон, Озарбойжон президентлари иштирокида», — деган Ушаков.

У ушбу ташриф шу йилнинг охирига қадар амалга оширилиши мумкинлигини қўшимча қилган.